Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади

  • Mr.NoBoDy 16.04.2024 13:25
  • 123
  • 30

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувда оқ либосда майдонга тушади.

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги миллий жамоамиз 17 апрель куни Австралияга қарши ўйин билан Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди. Мазкур учрашувда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади. 

Учрашув эртага соат 14:00да “Бангкок Арена”да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар