"Атлетико" таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Клуб уч ҳужумчисини сотишга тайёр

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 20:50
  • 126
  • 30

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзда форвардлар Альваро Мората, Анхель Корреа ва Мемфис Депайни қўйиб юборишга тайёр.

"Колчонерос" таркибда катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Сабаби клуб келаси мавсум клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнайди, ўйинлар ҳам жорий мавсумдагидан кўпроқ бўлади. Шундай экан, "Атлетико" қўйиб юбормайдиган ягона форвард Антуан Гризманндир.

"Атлетико" жорий мавсум Ла Лигада 31 турдан сўнг 61 очко жамғарган ҳолда Ла Лигада тўртинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар