ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 00:25
  • 660
  • 30

ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинлари доирасидаги "Манчестер Сити" — "Реал" ўйини бошланди.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


ЕЧЛ. 1/4 финал. Жавоб учрашуви

"Этиҳад"

"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 LIVE

Гол: Родриго 12'

Дастлабки учрашув: 3:3

"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи, Гвардиол, Фоден, Грилиш, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Холанд.

"Реал Мадрид": Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Кроос, Вальверде, Камавинга, Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго.


19. ЗАРБАААААА! Холанднинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди! 

17. "Ман Сити" голдан сўнг, вазиятни тиклаш ҳаракатларини бошлаб юборди.

15. Кевин бурчакка яқин жойдан яна бир узатма аралаш зарба йўллади. "Реал" дарвозабони ўз ўрнида!

15. Де Брюйне бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўналтирди. Лунин эса ўз жойида.

12. ГОООООООООООООООООООЛ! Вальверде тўпни Винисиусга оширди, Вини эса Родригога. Родриго эса иккинчи уринишда тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

10. ЗАРБАА! Камавинга жарима майдони ташқарисидан илк хавфли зарбани берди. Эдерсон ўз ўрнида!

8. Де Брюйне қанотдан ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томонга хавфли тарзда узатди. Лунин тўпни эгаллаб олди.

5. Ўйин ўта эҳтиёткорлик билан давом этмоқда. Битта гол барчасини ўзгартириб юборади.

1. Ўйин бошланди

Ўхшаш янгиликлар