Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 12:50
  • 123
  • 30

Начо "Реал"нинг Чемпионлар лигаси 1/2 финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

Мадридликлар жавоб учрашувида "Манчестер Сити" билан 1:1 ўйнашди ва пенальтилар сериясида (4:3) ғалаба қозонишди.

"Узоқ вақт чидашимизга тўғри келди, чунки "Сити" тинмасдан ҳужум қилди. Аммо бу "Реал". Биз ҳар доим охиригача курашамиз.

Бундай синовларга ўрганмаганмиз. Одатда ўзимиз рақибни чидашга мажбурлаймиз. Аммо асосий мақсад ярим финалга чиқиш эди. Биз ўзимизни бошқа томондан кўрсатдик: чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишизни намойиш қилдик" - деди Начо.

Ўхшаш янгиликлар