Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 16:50
  • 126
  • 30

Кеча, 17 апрель куни "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" ўртасида УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Баҳс 1:1 (умумий 4:4) ҳисобида якун топди. Пенальтилар сериясида 2та сейв амалга оширган Андрей Лунин жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

"Реал"нинг захирадаги посбони Кепа Аррисабалага пенальтилар сериясида Лунинга жойида туриб, зарбадан сўнг тўп томон сакраш кераклигини уқтирди.

Бернарду Силва эса мана шу "қопқон"га тушди. Бир неча йил аввал Кепа "Челси" сафида Бернардунинг марказга берган зарбасини қайтара олмаган эди.

Луниннинг ушбу сейви ўйин тақдирини ҳал қилди.

Ўхшаш янгиликлар