Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 18:25
  • 297
  • 30

Келаси мавсумдан бошлаб Англия Кубоги ўйинлари дуранг билан якунланмайди.

Маълумотларга кўра, 2024/25 мавсумдан бошлаб биринчи раунднинг ўзиданоқ баҳсда дуранг содир бўлса, жавоб учрашуви бўлиб ўтмайди. Ҳозирги форматга кўра, 1дан 4-раунд оралиғида дуранг қайд этилса, жавоб баҳслари ўтказилиши керак.

Ўзгаришлар ФА ва Премер-лига ўртасидаги 6 йиллик шартноманинг бир қисми бўлиб, УEФА мусобақаларида ўйинлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга келишув доирасида Англия Кубогининг барча ўйинлари дам олиш кунлари ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар