Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 20:50
  • 111
  • 30

Кеча "Реал Мадрид" Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Жамоалар ўртасидаги иккала ўйинда ҳам кучлар тенг келди. Шу боис, учрашув бош ҳаками пенальтилар сериясига ишора қилди. 

Дастлаб мадридликлар ярим ҳимоячиси Лука Модрич 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаган бўлса, сўнгра "шаҳарликлар" сафида Бернарду Силва ва Матео Ковачич "Реал" дарвозасини қўриқлаётган украиналик посбони Андрей Лунин дарвозасини ишғол қила олмади. 

"Сити"нинг хорватиялик футболчисининг уриниши аввалида "Реал Мадрид" ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг қўл ишорасини кадрда кўриш мумкин. Айнан германиялик ўйинчи жамоасига ғалаба тақдим этган зарбани ижро этди.

ВИДЕО

Эслатиб ўтамиз, Ковачич ва Рюдигер "Челси" сафида жамоадош бўлган.

Ўхшаш янгиликлар