Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 21:50
  • 84
  • 30

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов ОТЖнинг бугунги машғулотларида сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги ўз юришини бошлади ва дастлабки рақибни мағлуб этди. Кечаги бўлиб ўтган баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйинни ғалаба билан бошладик, лекин бироз қийин бўлди. Уч очкони қўлга киритдик, энди эса юришимизни давом эттирамиз кейинги рақибга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар Вьетнам ва Қувайт терма жамоалари ҳақида нималар дея оласиз? Плей-оффнинг дастлабки босқичида эса катта эҳтимол билан Саудия Арабистони ва Ироқ каби кучли терма жамоаларга тўқнаш келишимиз мумкин?

- Гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг ўйинини таҳлил қилиб ўрганиб чиқдик. Рақибларимизни кучсиз жамоалар деб ҳисобламайман. Осиё кубогида  кучсиз жамоалар йўқ.

- Мусобақанинг фаворитлари ким деб ўйлайсиз? Қайси терма жамоа Ўзбекистонга муаммо тўғдириши мумкин?

- Фаворит ва кучли жамоа деган тушунчалар фақат гапда, амалда эса умуман бошқача бўлиши мумкин. Катталар ўртасидаги Осиё Кубогида бунга гувоҳ бўлдик. Фаворит дея кўрилган топ жамоалар чемпион бўла олмади. 

-Шу сабабли барча саволларга майдонда жавоб бериш ва ҳаммасини майдонда исботлаш керак.

- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида ҳар уч кунда ўйин ўтказади. Зич тақвим жисмоний ҳолатга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Бундан олдинги Осиё кубоги ва Осиё ўйинларида ҳам бундай тақвимда ўйнадик. Бундай шароитларга тайёрмиз деб ўйлайман. Олимпияда йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай натижа кўрсатишимиз керак.


Ўхшаш янгиликлар