U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 22:50
  • 420
  • 30

U-23 Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Иордания — Қатар учрашуви якунланди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида мезбон мамлакат вакили Абдуллоҳ Ал Язиди ҳисобни очди. 52-дақиқада эса Ориф Ал Ҳаж мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг 13-дақиқасида эса Муҳаммад Ал Маннаи Қатарга ғалаба тақдим этувчи гол муаллифига айланди.

Мазкур ғалабадан сўнг 6 очко жамғарган Қатар кейинги босқич масаласини муддатидан илгари ҳал қилди. Иордания эса 1 очко билан 3-ўринда бормоқда.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар