Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 23:50
  • 78
  • 30

Эрон Про лигаси 24-туридан ўрин олган "Санат Нафт" — "Персеполис" учрашуви якунланди.

Беллашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритди. Ғолиблар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ва 77-дақиқада алмаштрилди.

"Санат Нафт" — "Персеполис" 0:3

Голлар: Даниал Исмоилифар - 8', Исса Ал Касир - 66', Ҳусайн Канаани - 71'

Мазкур ғалабадан сўнг "Персеполис" очколарини 52 тага етказиб, турнир жадвалида вақтинча пешқадамга айланиб олди.

Ўхшаш янгиликлар