МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 12:50
  • 102
  • 30

Ўйинчида турли вариантлар бор.

"Интер", "Ювентус" ва "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "TeamTalk" хабар бермоқда.

Барча 3 клубни ўйинчини текинга қўлга киритиш истагида. Аввалроқ франциялик футболчи жорий мавсум якунида "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши ҳақида хабар берилганди.

28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг манкунианлар билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар