"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 16:50
  • 87
  • 30

Каталонияликлар 32 минг евро тўлашади.

Каталониялик мухлислар Чемпионлар Лигаси доирасидаги Франциянинг ПСЖ клубига қарши ўйин вақтида Парижда номақбул ҳаракатларни амалга оширганликлари учун "Барселона" жаримага тортилди, дея хабар тарқатди "RMC Sport".

Маълум қилинишича, каталонияликлар 32 минг евро жарима тўлашади – петарда ва тутунли кубиксимон портлатгич ишлатилгани учун 2 минг, вандализм учун 5 минг ва автотураргоҳдаги ирқчилик ҳолатлари учун 25 минг.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" жорий мавсум ПСЖга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар