"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 19:00
  • 90
  • 30

"Барселона" шу йил охирида "Камп Ноу"га қайтади, деб хабар берди "Mundo Deportivo".

Манбага кўра, каталонияликлар 15 декабрь куни янгиланган стадионда илк ўйинини ўтказишади.

Арена дастлаб фақат 60% гача тўлдириш қувватига эга бўлади. Реконструкциядан сўнг "Камп Ноу"нинг умумий сиғими 105 минг кишини ташкил қилиши кутилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти янгиланган аренадаги илк ўйин санасини клубнинг 125 йиллигига – 29 ноябрга тўғри келишини исташди. Аммо охир-оқибат шошилмасликка қарор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар