Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 01:00
  • 117
  • 30

Ҳимоячи янги шартнома имзолаш ниятида эмас.

"Реал Мадрид" клубининг тажрибали ҳимоячиси Начо мавсум якунлангач клубдан кетишга қарор қилди. У ушбу қарорини клуб раҳбариятига маълум қилган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълумот учун, Начонинг "Реал Мадрид" билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум охирида ўз якунига етади. Футболчи эркин агент сифатида "Реал"ни тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар