Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 08:50
  • 87
  • 30

«Челси» устози Маурисио Почеттино нима сабабдан жамоаси «Арсенал»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганини тушунтирди.

«Жамоа қаршилик кўрсатишга қодир эмаслигини кўрсатди — бу муаммо. «Арсенал» жуда яхши жамоа, улар билан тенгма-тенг рақобат қилиш ҳар доим қийин. Лекин бугун биз улар хоҳлаган ўйинни кўрсатишга имкон бердик. Бу эса мағлубиятимизнинг асосий сабаби. Мезбонлар майдонда қандай ҳаракат қилишни истаса, шундай ҳаракат қилди. Биз эса шунчаки томошабин бўлиб турдик», — деди «Челси» устози.

Ўхшаш янгиликлар