Ангрен жамоаси иккинчи турда Тошкентда "Пахтакор-Фарм" меҳмони бўлиши керак эди. Лекин "Пахтакор-79" клуби муаммоларни бартараф этмагани учун биринчи турдаги каби ўйинга қўйилмади. Бунинг натижасида меҳмонларга техник мағлубият, мезбон жамоага техник ғалаба ёзилди.
Клубнинг келажаги эса ҳали ҳамон мавҳум бўлиб турибди.