"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 01:00
  • 141
  • 30

"Реал" Лукас Васкес билан шартномани узайтиради.

Клуб 32 ёшли ҳимоячи билан янги шартнома имзоламоқчи, испан эса ўз жамоасида қолишни хоҳлайди.

Томонлар бир ярим ҳафта олдин музокараларга киришишди. Амалдаги битим мавсум сўнггида якунига етади.

"Реал" ва Васкес айни дамда 2025 йилнинг 30 июнига қадар келишувга эришишди. Томонлар тафсилотларни муҳокама қилишлари қолди.

Васкес 2010 йилдан бери "Реал"нинг илк жамоасида ўйнайди. У клуб билан 21та соврин ютган.

Ўхшаш янгиликлар