"Ланс" ва ЦСКА жамоалари Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаевга мусобақада иштирок этиши учун рухсат берди. Улар Вьетнамга қарши ўйинда майдонга тушишди. Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирокини давом эттиради. Келинг аввалги мусобақаларда таркибимизда неча нафар легионерлар бўлганини кўриб чиқамиз.
Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якун топса, U-23 Осиё Кубогида тарихдаги энг кўп легионер билан иштирок этамиз. Бунгача бўлган 5 та мусобақада таркибимизда умумий 3 нафар легионер бўлган.
2014. Ўмон
Таркибдаги легионерлар сони: -
Бош мураббий: Шуҳрат Мақсудов
Якуний натижа: Гуруҳ босқичи
2016. Қатар
Таркибдаги легионерлар сони: 1 нафар, Ҳусниддин Ғофуров ("Явор")
Бош мураббий: Самвел Бабаян
Якуний натижа: Гуруҳ босқичи
2018. Хитой
Таркибдаги легионерлар сони: -
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров
Якуний натижа: Чемпионлик
2020. Таиланд
Таркибдаги легионерлар сони: -
Бош мураббий: Любинко Друлович
Якуний натижа: 4-ўрин
2022. Ўзбекистон
Таркибдаги легионерлар сони: 2 нафар, Жасур Жалолиддинов ("Қайрат"), Одилбек Абдумажидов ("Ордабаси")
Бош мураббий: Тимур Кападзе
Якуний натижа: 2-ўрин
2024. Қатар
Таркибдаги легионерлар сони: 5 нафар, Умарали Раҳмоналиев ("Рубин"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат"), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), Хожимат Эркинов ("Ал Ваҳда")
Бош мураббий: Тимур Кападзе