"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 14:00
  • 84
  • 30

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Бу ҳақда "Relevo" хабар бермоқда.



Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби нидерландиялик футболчи билан хайрлашишга тайёр. "Барселона" ярим ҳимоячи учун 60-70 миллион евро олишига ишонмоқда. Қайд этилишича, де Йонгнинг ўзи "кўк-анорранглилар" сафида қолишни истайди.

Де Йонгнинг "Барселона" билан амалдаги битими 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар