АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 15:50
  • 93
  • 30

Кеча Англия премьер-лигаси 29-тури доирасидаги «Арсенал» - «Челси» учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Канонирлар» 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу баҳс мезбонлар посбони Давид Райя учун мавсумдаги 14-"қуруқ ўйин"га айланди.

Испаниялик дарвозабон кейинги 4 та ўйиннинг камида биттасида гол ўтказмаса АПЛда «Олтин қўлқоп» совринини қўлга киритади.

Сабаби унинг энг яқин таъқибчиси Жордан Пикфорд ҳисобида 10 та "қуруқ ўйин" бор. Агарда Пикфорд Райяга етиб олса ҳам камроқ учрашувда майдонга тушгани учун «Арсенал» посбони совринга эга чиқади.




Ўхшаш янгиликлар