Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 11:00
  • 102
  • 30

«Ювентус» вингери Федерико Кьеза ёзда жамоани тарк этади.

Агар жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри Турин клубини тарк этмаса. Бу ҳақида Италиянинг машҳур нашрлари маълум қилди.

26 ёшли футболчи сўнгги учрашувларда захирага олинаётганидан норози эканлигини очиқчасига маълум қилган.

Турин клуби ҳам 2025 йилда шартномаси тугайдиган футболчини сотиб юборишга тайёр. Улар футболчининг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган.

Маълумот учун, Федерико Кьеза жорий мавсум барча мусобақаларда 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 2 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар