ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 11:25
  • 159
  • 30

Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубогининг барча ярим финалчилари аниқланди.

Мундиал мезбони ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Вьетнам устидан иродали тарзда ғалаба қозонди. Шу тариқа вакилларимиз кетма-кет бешинчи маротаба Осиё кубогида ярим финал йўлланмасига эга чиқди. "Оқ бўрилар" сўнгги маротаба 2012 йил БАА мезбонлик қилган мусобақанинг чорак финалидан ортга қайтганди. Ўшанда ярим финал йўлида Эронга мағлубиятга учрашган (3:6). Хосе Венансио Лопес шогирдлари аввалги 4 та қитъа турнирида 3 бор бронза, 1 маротаба кумуш медалларини қўлга киритган.

Маълумот учун, ҳамюртларимиз финал чиптаси учун эртага Эрон билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

 

Ўхшаш янгиликлар