Ким кўпроқ муносиб деган саволга, «Реал» устози қуйидагича жавоб берди: «Ҳар иккиси ҳам бу йил «Олтин тўп»га муносиб ҳаракат қилмоқда».
Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 11 та голли узатма мавжуд. Британиялик ярим ҳимоячи эса ўтаётган мавсумда 36 та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйишга эришган.