"Персеполис" шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов учрашувни асосий таркибда бошлади. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси 6 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 50 дақиқасида меҳмонлар вакили Рафеи ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олиб, "Персеполис"ни оғир ҳолатга солиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб "Нассажи Мазандаран" ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар ҳам Остон Ўрунов катта саҳнага чиқди ва 68 дақиқада учрашувдаги иккинчи голини уриб, "Персеполис"га ғалаба тақдим этди.
ГОЛ ВИДЕОЛАРИ
ЭРОН ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ