Мартин Субимендига “Ливерпуль” ва “Арсенал” томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Ярим ҳимоячининг “Реал Сосьедад” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 1 та голли узатма бор.