Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 11:50
  • 117
  • 30

Мюнхен клуби янги мураббий топишда қийналмоқда.

Февраль ойи охирида "Бавария" Томас Тухель фақат мавсум охиригача мураббий бўлишини эълон қилди. Янги мураббий излашда "Бавария" мувафаққиятсизликка юз тутмоқда. Хаби Алонсо, Юлиан Нагельсманн, Ральф Рангник, Унаи Эмери ва Йоахим Лёв Мюнхенда ишлаш имкониятидан фойдаланишни хоҳламади. Роберто Де Зерби "Брайтон"да қолиш истагини очиқ билдирди.



Баъзи оммавий ахборот воситалари Рожер Шмидт номзоди ҳақида бонг ура бошладилар. 57 ёшли мутахассис деярли икки йилдан бери "Бенфика"ни бошқариб келмоқда. Бунгача у ПСВ ва Леверкузеннинг "Байер" жамоаларида фаолият юритган.

Шмидт Мюнхенда ишлашдан манфаатдор эмас. У буни катта қатъият билан таъкидлади: 

"Мен 2026 йилнинг ёзига қадар "Бенфика"да қолишим аниқ. Бу мен хоҳлаган нарса. Шу боис янги шартнома имзоладим.

Мен бозорда йўқман. "Бенфика"да ишим бор. Мен бу ерда келгуси йиллар учун салоҳиятни кўрмоқдаман".

Германиялик мураббий жорий мавсум "Бенфика"ни Португалия чемпионига айлантира олмайди. Унинг жамоаси маҳаллий лигани иккинчи ўринда якунлайди.

Ўхшаш янгиликлар