АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 14:25
  • 87
  • 30

Англия Премьер-лигаси клублари "Шахтёр"нинг украиналик ярим ҳимоячиси Георгий Судаковга қизиқиш билдиришмоқда.

Бу ҳақда Николо Скира маълум қилди.

Георгий Судаков жорий мавсум "Шахтёр" таркибида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар