Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 21:50
  • 120
  • 30

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимдаги кўп хатоликларга йўл қўйдик ва шунинг эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда йигитлар характер кўрсатишди ва охиригача курашишди. Футбол ўзи шунақа ўйин, қандай натижа билан тугашини тахмин қилиш қийин. Ҳаракат қилдик, ҳужумлар ташкил этдик ва голга ҳам ҳақли эдик деб ўйлайман.


- "Қизилқум" футболчиларининг жисмоний ҳолати аввалги мавсумлардан яхшироқ кўринаяпти. Бунинг сири нимада?


- Ҳеч қандай сири йўқ. Жамоавий футбол ўйнашга интилаяпмиз, машғулотларда бу борада ишлаяпмиз. Аниқ узатмалар футболчининг эрта чарчаб қолишини олдини олади.


- Муроджон Раҳматов ва Ислом Кенжабоевлар жамоани тарк этишм ҳақида фикрингиз қандай?


- Бу ҳақида аввал гапирдим. Раҳматов ва Кенжабоев иқтидорли футболчилар. Улар ҳозир жамоамизда эмас экан, бошқа футболчилар билан ўринларини муносиб тўлдиришимиз керак.


- Легионерлар кўрсатаётган ўйинлар сизни қониқтираяптими?


- Легионерлар билан боғлиқ муаммо бизда йўқ. Барчаси ўз вазифаларини бажариш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар