U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 20:25
  • 186
  • 30

U23 Осиё кубоги чорак финал доирасидаги Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтмоқда.

U-23 Осиё кубоги
Ўз
бекистон — Саудия Арабистони
26 апрель 2024 йил. Доҳа, "Халифа" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Мансур Самара Муҳсин (Иордания) ва Ёсир Сабеил Аҳмад Ал Муршиди (БАА)
Захира ҳаками: Яҳё Али Муҳаммад Ал Мулла (БАА)
Бешинчи ҳакам: Файсал Эйд Ал Шаммари (Қатар)
ВАР: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)
АВАР: Шен Йинхао (Хитой)
Назоратчи: Ража Раҳам Рашид Алҳамаидаҳ (Ироқ).


Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23 1:0 LIVE

Гол: Ҳусайн Норчаев (45+2)

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (с), 14. Аббосбек Файзуллаев, 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 20. Русланбек Жиянов, 23. Абдурауф Бўриев.

Захира: 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 7. Ҳожимат Эркинов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 12. Владимир Назаров, 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов, 21. Ҳамидулло Абдунабиев, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони U-23: 2. Муҳаммад Ваҳиб Алшамат, 4. Райан Муҳаммад Ҳамид, 6. Эид Алмуваллад, 8. Файсал Ал Гамди (с), 9. Абдуллоҳ Радиф, 11. Аҳмад Ал Гамди, 12. Закариа Ҳавсави, 17. Хайтам Муҳаммад Асири, 19. Мешал Ибяни Ҳайруллоҳ, 22. Муҳаммад Салим Алабси, 23. Айман Яҳё.

Захира: 1. Абдулраҳмон Алсанби, 3. Муҳаммад Сулаймон Бакор, 5. Жехад Тикри, 7. Зиёд Алжохани, 13. Муҳаммад Ал Доссари, 14. Авад Ал Нашри, 15. Марван Ал Сахафи, 18. Абдуллоҳ Саид, 20. Салих Абу Алшамат, 21. Ахмад Алжубая.


 


ЯНГИЛАШ


55. Русланбек Жиянов майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда. Ўйинчимиз баҳсни давом эттира олади.

51. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келди. Қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни рақиб ўйинчиси бош билан дарвозага йўллашга уринди. Яхшиямки, ҳимоячимиз бу вазиятда илдамроқ ҳаракат қилди.

47. Ҳусайн Норчаевга майдонда шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Ҳужумчимиз ўйинни давом эттира олади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45+11. Уҳҳҳҳҳҳ! Жиянов жамоамизнинг иккинчи голини уришга яқин келди. Афсуски, зарбага бироз аниқлик етишмади.

45+6. Айман Яҳё навбатдаги ёввойи ҳаракати учун сариқ карточка олди. Афсуски, бу вазиятда асабларини жиловлай олмай ҳолда рақибга дакки берган Абдуқодир Ҳусанов ҳам огоҳлантирилди.



45+2. ГООООООООООООООООООООЛ!!!! Ҳусайн Норчаев ўз голи билан рақибни тинчитиб қўйди. Файзуллаевнинг узатмасидан сўнг ҳужумчимиз дарвозабонни алдаб дарвозани ишғол қилди. Гол эса дўппи билан нишонланди. Шунчаки ажойиб!

45. Кўплаб вазиятлар юзага келган биринчи бўлим учун ҳакам томонидан 10 дақиқа қўшиб берилди.

42. Хавфли вазият! Жарима майдончаси ичида Норчаевга тўп узатилган эди ва у кураш пайтида дарвозабон билан тўқнашиб кетди. Афсуски, пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкинмас, сабаби ҳужумчимиз бу вазиятда оффсайдда қолиб кетган эди. 

41. Саудия Арабистони терма жамоаси футболчиларининг ҳаракатлари умуман тушунарсиз. Бу сафар Айман Яҳё қўполлик ишлатди.

41. Саудияликлар стандартдан зарба бериб кўришди. Ноаниқ ва хавфсиз.

39. Ажойиб! Абдуллоҳ Радифга сариқ карточка кўрсатилди. У ўйин эпизодидан сўнг ётган ҳолда Абдурауф Бўриевнинг оёғига зарба берганди.

38. Қайд этиш керакки, терма жамоамиз ҳали рақиб дарвозаси томон зарба беришмади. Рақиблар эса бир бор дарвозамиз томон тўп йўллади, аммо хавфсиз.

32. Саудия Арабистони бугун ўйинчиларимизнинг жароҳатини хоҳлашмоқда шекилли... Бу сафар Жасур Жалолиддиновга нисбатан ўта қўпол ўйналди. Ишқилиб, сардоримиз жароҳат олмаган бўлсин...

30. Тўпга эгалик қилиш бўйича кичик устунлик биз томонда — 56:44.

29. Жалолиддинов стандарт вазиятдан сўнг тўпни жарима майдончаси ичига узатди, аммо рақиблар тўпни қайтариб юборишди.

24. ВАР! Ўзбекистон терма жамоаси жарима майдончаси ичидаги ҳолатдан сўнг эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди. Ҳайрият, ҳаммаси жойида.

20. Ортда қолган йигирма дақиқадаги паузалар сабаб унчалик футбол кўролмадик ва голли вазиятлар ҳам содир этилмади.

16. Саудияликлар ўта қўпол футбол ўйнашмоқда. Бу сафар Хайтам Муҳаммад Асири ҳамюртларимизга қарши жуда қўпол ўйнади.

12. Файзуллаевга қарши ўта қўпол ўйнаган Муҳаммад Ваҳиб Алшамат ҳакам томонидан ҳақли тарзда сариқ карточка билан жазоланди.

9. Радифнинг жароҳати жиддий, у кўринишидан ўйинни давом эттира олмайди.

6. Абдуллоҳ Радифга шифокорлар майдонда ёрдам кўрсатишмоқда. У тўқнашувдан сўнг жароҳат олганга ўхшайди. 

5. Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ўйналмоқда, Ўзбекистон ўз ўйинини ўтказишга ҳаракат қиляпти.

1. Ўйинга старт берилди!

— Навбат икки давлат мадҳияларига!



— Жамоалар яшил майдонга чиқиб келишмоқда.

— Бироздан сўнг U23 Осиё кубоги чорак финал доирасидаги Ўзбекистон — Саудия Арабистони ўйини старт олади ва бу ўйинни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Ўхшаш янгиликлар