«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 10:25
  • 96
  • 30

АПЛдаги кечаги мағлубият Эрик тен Хаг жамоаси учун мавсумдаги 13-бўлди.

Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед» АПЛ ташкил топганидан бери Англия чемпионатида бир мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича клубнинг антирекордини янгилади. Бунга қадар энг ёмон натижа 2013-14 ва 2021-22 йилги мавсумларда содир бўлганди. Жамоа ушбу мавсумларда 12 тадан учрашувда мағлуб бўлган.

Шунингдек жамоа бир мавсумда ўтказиб юборилган голлар сони бўйича 1997 йилги антирекордни янгилади. Жорий мавсум жамоа барча мусобақаларда 81 та гол ўтказиб юборишга улгирди.

Ўхшаш янгиликлар