Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 09:50
  • 126
  • 30

Бу ҳақида АS хабар берди.

Хабарда маълум қилинишича, Мбаппе Мадридда ўйнаш учун ойлиги анча камайишига розилик берган. У бир йил учун 15 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек Мбаппе имиж ҳуқуқининг 80 фоизига эга бўлади, шу туфайли унинг даромади деярли икки баравар ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ёзда ПСЖни тарк этиб, «Реал Мадрид» билан шартнома тузиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Француз Мадрид жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Ўхшаш янгиликлар