Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 15:00
  • 111
  • 30

"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг трансфери боши берк кўчага кирди.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" Дэвисни олиши учун "Реал"да бир неча футболчи сотилиши ёки Ферлан Менди жамоани тарк этиши керак. Шунга қарамай Мадрид клубидагилар уни ўз позициясидаги энг яхшилардан деб ҳисоблайди. Бироқ би неча факторлар ушбу трансфер бу ёзда амалга ошмаслиги эҳтимолини ошириб юборган.

Бир неча ой олдин "Реал" ва Дэвис оғзаки келишиб олишган эди. Футболчининг ўзи фаолиятини "Қироллик клуби"да давом эттирмоқчи.

Мадрид клубидагилар Дэвис 2025 йилда эркин агент сифатида "Бавария"ни тарк этганида у билан битим имзолаш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар