Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"

  • Mr.NoBoDy 09.05.2024 03:50
  • 129
  • 30

"Реал Мадрид" "Бавария"ни ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида мағлуб қилди.

"Бавария" ҳимоячиси Матиас Де Лигт ўйиндан сўнг бекор қилинган голи ҳақида гапирди.

"Футболда қоидалар бор. Агар аниқ офсайд бўлмаса, вазият якунланиши кутиш керак. Ҳуштак чалиш керак эмас. Балки, ўша ҳолатда офсайд бор эди, аммо буни энди нима аҳамияти бор? Ўйиннинг охирида бундай ҳуштак чалиш – катта хато. Агар офсайд бўлса ҳам майли эди, аммо буни текшириш лозим эди. Текширмай қандай биласиз? Хоселунинг иккинчи голи ҳам деярли офсайд эди. Ўша ҳолатда ҳам голга қадар ҳуштак чалинмадику? Мени вазиятимда эса... Бу шармандалик. Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилиб қўйдим", деди. Мен мағлубиятда бошқаларни айблашни ёқтирмайман. "Реал" ғалаба қозонди", -дейди Матиас Де Лигт.

Ўхшаш янгиликлар