ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум

  • Mr.NoBoDy 10.05.2024 08:50
  • 2658
  • 30

ПСЖ «Спортинг» ҳужумчиси Виктор Гьекерес билан шартнома тузади.

Парижликлар устози айнан швециялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг ўрнига олиб келмоқчи. ПСЖ трансфер бўйича Португалия жамоаси раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборган. 25 ёшли футболчининг трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Виктор Гьекерес жорий мавсум барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 41 та гол ва 15 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар