"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 10:50
  • 84
  • 30

"Рома"да ижарада ўйнаётган эронлик ҳужумчи Сардар Азмун Рим клубининг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин.

Эронлик футболчи айни пайтда "Байер"га тегишли. Рим клубида уни 12,5 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Рома" Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритса бу трансфер амалга ошиши мумкин. Клуб ЕЧЛга чиқиши учун Италия А Сериясида кучли бешликка кириши ёки Европа лигасида ғолиб бўлиш керак.

Азмуннинг ўйини Рим клуби бош мураббийи Даниэле де Россига ёқиши айтилмоқда.

Бу мавсум эронлик ҳужумчи А Серияда 19 та ўйинда 3 та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар