"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 11:25
  • 72
  • 30

"Реал" ҳимоячиси Начо Фернандес фаолиятини "Байер"да давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда журналист Мигель Анхель Диас хабар бермоқда. 34 ёшли испанияликнинг мадридликлар билан шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Олдинроқ, унинг "Реал" билан келишувни узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Начо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У бутун фаолиятини жамоада ўтказмоқда. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда жамоа таркибида 37та ўйин ўтказди. Transfermarkt уни 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар