Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум

  • Mr.NoBoDy 28.04.2024 11:50
  • 114
  • 30

Ўзбекистон футзал терма жамоаси тез орада Осиё кубогида 3-ўрин учун бўладиган Тожикистонга қарши ўйинни бошлайди.

Ярим финалда Эронга қарши мардонавор ўйин намойиш этиб, фақатгина пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйган Хосе Венасио Лопес бошчилигиидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун бронза медали учун Тожикистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Эътиборлиси Тожикистон ҳам ярим финалда Таиландга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди. 

Бронза медали учун баҳс Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. 


Ўзбекистон: Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов.

Захира: Анваров, Ботиров, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Худойбердие, Беркинов.


Ўхшаш янгиликлар