Тошкентда ўтказиладиган баҳслар 21 ва 22-май кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россия билан ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Тошкентда ўтказиладиган баҳслар 21 ва 22-май кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси ФИФА томонидан эълон қилинган рейтингда 24-поғонада бормоқда. Россиялик футзалчилар эса 7-ўринни банд қилишган.