«Реал Мадрид» Ла Лигада яна бир рекордни янгилади

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 09:50
  • 2949
  • 30

«Реал Мадрид» жорий мавсум Ла Лигада 20-учрашувида ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Шу тариқа, мадридликлар бир мавсумда қуруқ ўйинлар сони бўйича 34 йиллик рекордни янгилади. Ҳали ҳеч бир Испания жамоаси бир мавсумда шунча учрашувда нолга ўйнамаган.

Жорий мавсум «Реал Мадрид» дарвозасини уч нафар дарвозабон қўриқлади. Лунин 10 та учрашувда гол ўтказмаган бўлса, Аррисабалага 7 та баҳсда ва Куртуа 3 та ўйинда ўз дарвозасидан гол олиб чиқмади.

Ўхшаш янгиликлар