Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари "Бунёдкор" ва "Андижон"дан бўлди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 17:50
  • 84
  • 30

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 7-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши дарвозабони - Марин Любич ("Бунёдкор").

"Бунёдкор" бу тур Қаршида "Насаф" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида "қалдирғочлар" посбони Марин Любич 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши мураббийи - Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор").

Кўпичлик бу турда "Бунёдкор"нинг Қаршидан мағлубият билан қайтишини тахмин қилганди. Аммо чемпионликка даъвогар ҳисобланган "Насаф" майдонида дурангга эришди. Камига "қалдирғочлар" 67-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолишди. Шунга қарамай "Бунёдкор" сафардан муҳим очко билан қайтди. Шу тариқа, Зейтуллаев 7-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон").

"Андижон" мазкур тур Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 52-дақиқасида қанотдан Абдуманнонов узатган тўпни Фарҳод Соҳибжонов Златан Ибрагимович услубида Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 7-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 7-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Андижон" сафида водий дербисида Бектемир Абдуманнонов жуда фаол ўйнади. Биринчи таймнинг 15-дақиқасида шериклари бошлаган ҳужумни гол билан якунлади ва иккинчи тайм бошида Соҳибжоновга голли узатмани амалга оширди. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 7-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўхшаш янгиликлар