Таиландда ФИФА Кенгаши томонидан халқаро мусобақаларга доир бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 20:22
  • 99
  • 30

ФИФА Кенгаши Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги ФИФАнинг 74-Конгресси олдидан йиғилиб, бир қатор муҳим қарорлар қабул қилди.

Кун тартибига кўра, ФИФА Кенгаши томонидан халқаро ўйинлар тақвими бир овоздан маъқулланди. Хусусан, ФИФА Кенгашининг 2022 йил декабрь ойида ФИФА аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионати (FIFA Womenʼs Club World Cup)ни жорий этишнинг стратегик тамойилини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муҳокама қилинди.

Аёллар клубларининг доимий глобал ривожланишига кўмаклашиш мақсадида клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионати йилларида қўшимча ФИФА аёллар клублари мусобақасини ташкил этиш таклиф қилинди.

Турнирларга оид муҳим янгиликлар

ФИФА Кенгаши, шунингдек, халқаро турнирларга оид қуйидаги янгиланишларни тасдиқлади:

Футзал бўйича аёллар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати 2025. Биринчи мусобақа Филиппинда бўлиб ўтади.

Аёллар ўртасидаги ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати. Марокаш 2025-2029

Иштирокчилар тақсимоти қуйидагича бўлади:
ОФК — 4; Африка — 5; КОНКАКАФ — 4; КОНМEБОЛ — 4; Океания — 2; УЕФА — 5.

ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати. Қатар 2025-2029

Иштирокчилар тақсимоти қуйидагича бўлади: ОФК — 9; Африка — 10; КОНКАКАФ — 8; КОНМEБОЛ — 7; Океания — 3; УЕФА — 11.

Ўхшаш янгиликлар