Жейми Каррагер: "Ортега "Сити"ни чемпион қилди"

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 21:25
  • 81
  • 30

Собиқ футболчининг фикрича, "Сити"нинг иккинчи рақамли дарвозабони клубга чемпионликни тақдим этди.

Кеча "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда шахарликлар ғалаба қозонди. Ушбу ўйиннинг охирги дақиқаларида Сон Хён Мин бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. "Сити" дарвозабони Штефан Ортега ушбу вазиятда ажойиб ҳаракат қилди. "Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Жейми Каррагер бу ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Биз Ортегани учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олдик. Ортега "Сити"ни чемпион қилди, десак ҳам бўлади. 

Мавсум давомида кўп нарса ўзгариб турди, аммо фақат шу ўйинга эътибор қаратсак, айнан Ортеганинг сейви ҳамма нарсани ҳал қилди. Акс ҳолда, "Арсенал" чемпион бўлиши мумкин эди. Сон Хён Миннинг вазиятини "Арсенал" мухлислари 5,10 балки 15 йил унута олишмайди", -дейди Жейми Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар