"Ювентус" янги бош мураббий билан келишиб қўйди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 22:00
  • 84
  • 30

Массимилиано Аллегрининг "Ювентус"даги ўрнини ким эгаллаши аниқ.

Тиаго Мотта янги мавсумдан "Ювентус" клуби бош мураббийи бўлишга яқин.

Corriere della Sera маълумотларига кўра, "Ювентус" "Болонья" бош мураббийи Тиаго Мотта билан келишиб қўйди. Шартнома шартларига кўра, Мотта Туринда 3.5 млн евро маош билан икки йил фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Тиаго Мотта "Болонья" клубини 60 йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар Лигасига олиб чиқди. Айни дамда "Болонья" А Серия жадвалида қўшимча кўрсаткичлар билан "Ювентус"ни ортда қолдириб, учинчи ўринда турибди.

Ўхшаш янгиликлар