Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 15.05.2024 23:00
  • 327
  • 30

Лига ушбу мавсум ёрқин ўйин кўрсатган ёш футболчиларни танлаб олди.

Испания Ла Лигаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ичидан мавсумнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб олмоқда.  2023-2024 йилги мавсумда ушбу мукофот учун Ламин Ямаль, Пау Кубарси («Барселона»), Родриго («Реал Мадрид»), Нико Уильямс («Атлетик»), Ян Коуто, Савио Морейра, Мигель Гутьеррес («Жирона»), Хави Герра («Валенсия»), Жонни Кардозо («Бетис») ва Такефуса Кубо («Реал Сосьедад») номзодлари қўйилди

Ушбу мукофот ғолиби 28 май куни ўтказиладиган махсус тадбирда аниқланади.

Ўхшаш янгиликлар