Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди

  • Mr.NoBoDy 17.05.2024 22:50
  • 174
  • 30

Аввалроқ, салфетка аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Лионель Мессининг "Барселона" билан салфеткага имзолаган биринчи шартномаси аукционда 762 400 фунтга (965 минг доллар) сотилди. Британиянинг Bonhams аукционлар уйи Мессининг 13 ёшида имзолаган шартномаси ушбу суммага сотилганини тасдиқлади. 

Аукцион Мессининг ўша келишувда ишлаган агенти  Орасио Гаджиоли номидан ўтказилди. 2000 йил 14 декабрь санаси билан имзоланган салфеткада Гаджиоли, яна бир бошқа агент ва "Барселона" спорт директори Карлес Решакнинг имзолари бор. 

Маълумот учун, ушбу салфетканинг аукциондаги бошланғич қиймати 300 минг фунт эди

Ўхшаш янгиликлар