"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 20.05.2024 21:50
  • 1443
  • 30

"Ливерпуль" расмий сайтида жамоанинг янги бош мураббийи ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Жорий мавсум "Фейеноорд" билан Нидерландия чемпионатининг кумуш медалларига эга чиққан Арне Слот келаси мавсум "қизиллар"ни бошқаради.

Мутахассис 1 июндан "Ливерпуль"да иш бошлайди.

45 ёшли мутахассис "Фейеноорд" билан уч мавсум ишлади. Бу вақт давомида у бир марта мамлакат чемпиони ва икки бора лиганинг энг яхши мураббийи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар