Кроос нима сабабдан фаолиятининг чўққисида бутсаларини «михга» илганини тушунтирди

  • Mr.NoBoDy 25.05.2024 08:50
  • 1848
  • 30

«Реал Мадрид» футболчиси Тони Кроос нима сабабдан 34 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилганини тушунтириб берди.

«Одамлар менга аввалги Кроос қани деб савол беришларини истамайман. Мен 2-3 йил давомида захира футболчиси бўлиб қолишни истамайман, мен захирада ўтиришни хоҳламайман. Мен шу каби саволлардан ва захира футболчиси бўлиб қолмасдан фаолиятимни якунлаётганимдан хурсандман», — деб фикр билдирган Кроос.

Маълумот учун, Кроос 2014 йилда «Бавария»дан «Реал Мадрид»га кўчиб ўтган. У шу вақт оралиғида «Қироллик клуби» сафида 463 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 28 та гол ва 98 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар