Суперлига
9-тур
"Насаф" – "Динамо" 1:0 (LIVE)
25 май. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Гол: Акмал Мозговой (Шароф Муҳитдинов) 24'
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев
Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Адҳам Рихсибоев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Владимир Назаров
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Виктор Да Сильва (6.Мурод Раҳматов, 14), 27.Ислом Кенжабоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич.
Захира: 91.Зафар Сафаев, 8.Зафармурод Абдирахматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдихолиқов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 30.Темур Чогадзе, 44.Шаҳзод Акрамов, 70.Жамбули Жигаури.
"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (18.Дилшод Раҳматуллаев, 35), 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов, 10.Жоэль Кожо, 17.Салим Мустафоев, 20.Франсиско Феррейра, 21.Анвар Ҳожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 44.Душан Мийич.
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Хислат Халилов, 11.Дамир Темиров, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 30.Абубакир Мўйдинов, 35.Эммануэль Ягр, 99.Муҳаммадбобур Асадуллаев.
Огоҳлантириш: Душан Мийич (41).
Четлатиш: Ғолиб Ғайбуллаев (11).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
41. Марушичга нисбатан қоидани бузган Мийич сариқ карточка билан жазоланди.
38. Ислом Кенжабоев Анвар Ҳожимирзаевнинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам айбдорни оғзаки огоҳлантирди. Рефери жаҳл ортидан майдонга тушиб кетган Рўзиқул Бердиевга ҳам дакки бериб қўйди.
35. "Динамо"да алмаштириш: Абдуллаев ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди.
32. Жоэль Кожо қулай пас қабул қилиб, олдинга ошиқаётганди, бироқ офсайд борлиги маълум қилинди.
28. Анвар Ҳожимирзаев "Динамо" мухлисларини хавотирга солиб, майдонда ётди, бироқ кейинроқ ўрнидан турди.
24. ГОЛ! Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Акмал Мозговой бош билан гол уриб, ҳисобни очди. Байрам бошланиб кетди. Қаршида ҳам мухлислар томонидан петардалар ишлатила бошланди!
24. Салим Мустафоев Ислом Кенжабоевга нисбатан жуда қўпол ўйнади.
21. Шерзод Насруллаев Анвар Ҳожимирзаев билан тортишиб қолди. Ҳакам уларни яраштириб қўйди.
19. "Динамо" қайтанга тенг таркибларда яхшироқ ўйнаётганди, ҳозир эса жамоада хатолар кўпайди.
16. Ойбек Бозоров яқин масофадан кучсиз зарба ижро этди.
14. "Насаф"да ўзгариш: Виктор Да Сильва ўрнига Мурод Раҳматов ўйинни давом эттиради.
11. Бош ҳакам вазиятни VAR'да кўриб, сариқ карточкани қизил карточкага ўзгартирди. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолди.
10. Кожога нисбатан қўпол ҳаракат қилган Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди.
9. Зарбааа! Жоэль Кожонинг чамаси 17 метрлардан берган зарбаси Неъматов томонидан бартараф этилди, бурчак зарбаси.
7. Насруллаевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Марушич дарвозага йўналтира олмади. Вазият сўнгида офсайд бўлгани ҳам қайд этилди.
5. "Динамо" Бозоровдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди. Кожо тўпни қанотга Ҳожимирзаевга узатди, аммо тўпни Насруллаев "подкат" орқали тортиб олди.
2. Уууух! Кожонинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасини Неъматов қайтаришга эришди.
2. "Динамо" мухлислари ҳам худди "Андижон" ва "Навбаҳор" мухлислари сингари петардаларни ишлатмоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Учрашвв 19:00 га белгиланган.