Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 00:00
  • 120
  • 30

Эрон Про лигаси 29-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунланди.

Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов тўп тепаётган "Персеполис" клуби сафарда "Шамс Азар" жамоасини сафарда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, меҳмонлар сафида асосий таркибда майдонга тушган ҳамюртимиз дастлабки голга муаллифлик қилиб, ғалабага ҳисса қўшди.

Яна бир ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Истиқлол" клуби эса ўз майдонида "Гол Гохар"ни 1:0 ҳисобида енгди. Машарипов ҳам бошланғич таркибдан ўрин олди.

Сўнгги тур олдидан 65 очко жамғарган "Персеполис" биринчи, ундан бир очко кам тўплаган "Истиқлол" иккинчи ўринда бормоқда.

Турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар