Суперкубок олдидан. Аброр Имомхўжаев: "Учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ"

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 11:25
  • 66
  • 30

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсдан аввал тажрибали журналист ва шарҳловчи, "Футбол Олами" кўрсатуви бошловчиси Аброр Имомхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Максим Шацкихнинг ўйин олдидан билдирган "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан" деган фирига тўлиқ қўшиламан. "Насаф"да ягона муаммо - марказий ҳимояда ўйинчиларнинг етишмовчилиги бўлиши мумкин, лекин "Пахтакор"да бундан фойдаланадиган ҳужумчи йўқ. Черан стандарт вазиятлардан фойдаланиши мумкин, лекин позицион ва қарши ҳужумларда унинг тезлиги панд бериши аниқ.

"Пахтакор"да эса муаммолар етарли ва бу биринчи навбатда тажрибали ўйинчилар клубни тарк этгани билан боғлиқ. Фикримча, учрашувда ким ғалаба қозониши "Насаф"га боғлиқ. Агар "аждарлар" тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинларини намойиш этсалар, "шерлар" уларга бас кела олишмайди...", - деди Аброр Имомхўжаев championat.asia сайтига.


Ўхшаш янгиликлар